Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх ҳазратларига савол

00:00 / 28.02.2011 | eski savollar | 2168
Ассалому алайкум Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари. Авваламбор қимматли вақтингизни олаётганим учун узр сўрайман. Ҳозирда қийин аҳволда қолганман. Эркак киши учун ота-онасини боқиш муҳимми ёки оиласи болалариними. Ота-онам: “энди оиланг билан бизга қарийсан, агар хотининг биз билан яшашга рози бўлмаса ажрашасан. Хотин бола чақани ҳоҳлаган вақтда топса бўлади. Шуларга рози бўмасанг оқ қиламиз дейишяпти.” Лекин иккита фарзандим бор. Хотинимни ота-онам ёқтирмайди. Алоҳида яшадик. Лекин келишолмаганидан хотинимга кўп азоб беришган. Шу сабабли хотиним улар билан бирга яшашга розимас, ҳозирда қон босими сал нарсага ошадиган, гипертоник бўлиб қолган. Мен бир ўзим анчадан бери ота-онам билан бирга яшаяпман. Ота-онам сабабли хотиним иккинчи фарзандга иккиқат вақтида хабарини олмадим ёрдам хам беролмадим. Иккинчи фарзандим хам касалвандроқ бўлиб туғилган. Ота-онамни рози қилишим учун оилам билан ажрашсам тўғри қиламанми. Илтимос, менга энг тўғри йўлни кўрсатинг, кейин пушаймон бўлиб қолмай.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хотини билан ажрашиш ота-онага яхшилик қилишга кирмайди. Ота-онанинг хотинингни талоқ қил, дейишга ҳаққи йўқ. Икки тарафга ҳам яхшилик қилаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat