Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръондаги ҳарфларни маҳражидан чиқариш

10:38 / 20 январь | Bahora Najmed | 245
Ассалому алайкум! 1). Қуръони Карим тиловатини устоздан тажвид қоидаларини яхшилаб ўрганиб, лекин ҳарфларни маҳраждан чиқиши мукаммал бўлмаса, нуқсон камчиликлар билан бўлса, шундай ҳолатда ҳам Қуръонни мустақил ўқиб, тиловат қилса бўлаверадими? Кўпчилик Қуръондаги ҳарфларни ўз маҳражидан чиқиши учун кўп вақт талаб этилади дейишади.Шундай вазиятда ҳарфларни маҳражидан тўлиқ, мукаммал чиқмагунича (унга йиллар керак бўлса ҳам) Қуръони Каримни мустақил ўқишга шошмаслик дурустми? Ёки айрим устозлар фикрига кўра, ҳарфлар ўз маҳражидан тўлиқ чиқмаса ҳам, кейинчалик Қуръон ўқиш жараёнида тўғриланиб кетишига умид қилган ҳолда, тажвид қоидалирини мукаммал эгаллаб ўқишни бошлайверса бўладими? 2). Ҳурматли устозлар, сизлар Қуръон аҳлидансизлар. Сизларда Қуръон ўрганиш ва ўргатиш борасида етарлича қимматли тажриба бор. Шундай тажрибаларингиздан келиб чиқиб, Қуръондаги ҳарфларни ўз маҳражидан мукаммал, тўғри чиқишига ёрдам берадиган қандай тавсия ва маслаҳатлар бера оласизлар? Аллоҳ қилаётган хайрли ишларингиздан рози бўлсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Вақти вақти билан устоздан юзма-юз ўтириб тўғрилаб туриш керак. 

2). Бирор мутахассис устозга учрашинг. Халқ ичида тажвиди яхши деб танилган масжид имомигами. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat