Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таъзия

15:43 / 24 февраль | Fazliddin | 684
Ассалому алайкум! 1. Биламизки Ислом динида аъза уч кун. Жаноза ўқилгандан сўнг маййитникига уч кунгача бориб дуо тиловат қилинса манфаъатли. Ундан қолган кунларда бориш ўринлими? Бу ахир зид эмасми динимизга? 2.Таъзияга борганда Қуръон тиловат қилингандан сўнг, одамлар бир туриб яна ўтиради ва дуо олиб уйига кетади. Мана шу тиловатдан кейинги ўтириб туриш қанчалик тўғри? Бирор ҳадис келганми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  Таъзия ва мусибатзадалар 

Таъзия билдириш учун афзал вақт маййитни дафн қилиб бўлгандан кейинги вақтдир. Чунки ундан олдин маййит эгалари дафн ишлари билан машғул бўладилар, қолаверса, уларга маййитдан ажраганликларининг ҳисси дафндан кейин кучлироқ сезилади. Бу пайт эса айни сабрга чақириш, бардошли бўлишга ундаш вақтидир. Суннат бўйича, хоҳ дафндан олдин, хоҳ дафндан кейин бир марта таъзия изҳор қилинса бўлди.

Таъзияни ҳамма жойда ҳам билдириш мумкин. Ҳозирги кундагидек Маййит эгалари таъзияга келганларни кутиб олиш учун маййит чиққан ҳонадоннинг эшиги олдида ўтиришлари   шарт эмас,  ҳамда бошқалар ўтадиган йўлда бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳанафий мазҳаби уламолари гуноҳдан холи бўлгандагина   эшик олдида ўтиришга рухсат берганлар . Агар ўтирши гуноҳга сабаб бўлса, жоиз эмас.
Таъзия «Аллоҳ сабр берсин», «Ажр-савобли қилсин», «Ўлганни Аллоҳ раҳматига олсин» каби лафзлар билан билдирилади.

Мусибатзадаларга лозим ишлар 

Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб, сабр тилаши, сабрлиларга бериладиган ажрларни умид қилиши лозим бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларига дастуруламал қилиб юборган Қуръонида шундай дейди: 

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ
 

“Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир. Ана ўшаларга Роббларидан салавотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир” (Бақара сураси, 156-157-оятлар).
Истиржо айтиш, яъни «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дейиш суннат саналади.
Яна 

اَللّهُمَّ أْجُرْنِي فِي مُصِيبتِي، وأخْلُف لِي خَيْراً مِنْها 

“Аллоҳим! Мусибатим эвазига ажру савоб бергин ва ўрнига яхшироғини келтиргин”,  дейиш ҳам суннатдир.

Маййитни эслаб, ёмон гапирмасдан, овоз кўтармасдан ва уввос солмасдан йиғлаш жоиз. Аммо овоз кўтариб, жазавага тушиб, яъни сочларни юлиб, кўкракларга уриб, маййитнинг сифатларини айтиб, “Суянган тоғим эди”, “Устуним эди”, деб йиғлаш харом ҳисобланади. 

عن جابر: أنّ رَسولَ اللهِ صلّى الله عليه وسلَّم قال: «يا إبراهيم، إنا لا نغني عَنكَ من الله شيئاً، ثُمّ ذَرَفَتْ عَيْناه، فَقَالَ لَه عَبد الرَّحمن بن عَوف: يارَسولَ الله ، أتَبكِي، أو لم تنه عَن البُكاء؟ قال: لا، وَلَكِن نهيت عَن النوْح رواه الترمذي 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Иброҳим, биз сендан Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтара олмаймиз”, дедилар. Сўнгра кўзларидан ёш оқди. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф: “Йиғлаяпсизми? Бизларни ўзингиз йиғлашдан қайтармадингизми?” деди. У зот: “Йўқ!   мен фақат уввос солиб йиғлашдан қайтарганман”, дедилар.
Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat