Оиласига ҳаром едирса

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромОиласига ҳаром едирса
Ismoil8181 сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, эр ҳаром йўл билан уйга нарса олиб кириб, боллари ва хотинига eдирса, бунинг гуноҳи эрни бўйнидами?  Хотин ва боллари истeмол қилса бўладими? Иккланиб қолдик.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Хотин ҳалол йўлдан ризқ топишга ҳаракат қилиш керак. Ҳеч қандай чораси бўлмаса ўлмай қоладиган даражада ейишга рухсат бор. Гуноҳи эрнинг зиммасига бўлади. Аввалда оналаримиз эрларини ишга-кўчага чиқараётиб “Биз бу дунёнинг очлиги-йўқчилигига сабр қила оламиз, лекин дўзахнинг ўтига сабр қилолмаймиз. Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинг, ҳалолдан топинг” деб чиқаришар экан. Валлоҳу аълам!