Қуръон учун пул олишга кирмайдими?

СаволларМавзу: Қуръони КаримҚуръон учун пул олишга кирмайдими?
Muhammadi0441 сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, бизда беморлик ва шунга ўхшаш мусибат етган инсонларга чилясин қилинади. Шунда беморга Ясин сурасини ўқиган 4-5 кишиларга беморнинг яқинлари тугунга тугилган егуликлар ва пул беришади. Бу Қуръон учун ҳақ олишга кирмайдими?
2. Жаноза намози учун ҳақ олиш мумкин эмас деган гапнинг ҳукми қанақа?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Бу руқия ҳисобланади, унга пул олиш ҳадисларда келган.
Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмадлар қилган ривоятда айтилишича, Абу Саъийд ал-Худрий бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар сафарда бўладилар. Бир қавм олдидан ўтиб, меҳмон қилишни сўрасалар, у қавм бош тортади. Иттифоқо, ўша кечаси мазкур қавмнинг улуғини чаён чақиб олади. Улардан баъзилари масканлари яқинида дам олаётган саҳобаларнинг ҳузурларига келиб, бўлган ҳодисани айтадилар ва «Ичингизда дам соладиган одам борми?» дейишади.
Абу Саъийд ал-Худрий:
«Бизга ҳаққини бермасангиз, дам солмаймиз», дейдилар. Бир неча адад қўйга келишадилар. Абу Саъийд ал-Худрий «Фотиҳа» сурасини ўқиб, дам соладилар. Бошлиқ тузалади.
У киши қўйларни олиб, шубҳаланиб қоладилар ва уларга ҳеч бир тасарруф қилмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраш учун Мадинага ҳайдаб кетадилар. Бўлган воқеъани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берганларида у зот:
«Тақсимланглар! Менга ҳам улуш беринглар», дейдилар. Яъни бу нарсанинг жоизлиги, ҳалоллигини билдириш учун шундай деб, кулиб юборган эканлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).

2). Бу гап тўғри, лекин масжиднинг имомлари умрларини халқнинг хизматига сарфлаганлари учун у киши хизмат қилаётган маҳалланинг халқига имомнинг таъминотини қилиб бериши диёнатан вожиб бўлади. Чунки аввалда бу каби ишларга маош қилиб вақфдан берилар эди. Ҳозирда эса ажратилмайди. Бунга фиқҳий китобларимизда қозининг маошини мисол келтирилади. Ашраф Али Таҳонавий.
Берувчи “бу киши умрини бизнинг хизматимизга ажратганлиги учун” деб берсин. Валлоҳу аълам!