Қандай маъно берилади?

СаволларМавзу: ҲадисларҚандай маъно берилади?
Burhon2026 сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳадис илмида бирор ровий ҳақида маълумот бериш жараёнида унга нисбатан «лаа баъса биҳи» (لا بأس به) нисбатига нима маъно берилади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ибнул Мадинийнинг бир ровийни “ишончли” дейиши “сиқоҳ” лафзи билан бўлганидек, имом Аҳмад, Абу Довуд ва Муҳаммад ибн ал-Ҳимсийлар наздларида “لا بأس به” билан бўлади. Валлоҳу аълам!