Мудассир сураси

СаволларМавзу: Қуръони КаримМудассир сураси
Mir-Alisher сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ишларизга ва ҳаётизга Аллоҳ барака бeрсин. Мeн “Мудассир” сурасидаги оятлар таржимаси бўйича савол бeргандим. Лeкин, жавоб олмадим саволни яна такрорламоқчиман. “Мудассир” сурасидаги 8-9-10-оятларни маъносини тушина олмаяпман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

فَإِذَا نُقِرَ فِي النَّاقُورِ۝  فَذَلِكَ يَوْمَئِذٍ يَوْمٌ عَسِيرٌ۝

8. Бас, вақтики, дудга пуфланса…
9. Бас, ўша – ўшал Кун қийин Кундир.
Яъни қиёмат қўпса, ғоят оғир кунлар келади.

عَلَى الْكَافِرِينَ غَيْرُ يَسِيرٍ۝

10. У кофирларга осон эмасдир.
Қиёматнинг каттаю кичик барча аломатлари бўлиб ўтганидан кейин тинч ва осуда ҳаёт бошланади. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни жумъа куни бўлганда, одамлар ўз ишлари билан машғул бўлиб турганларида тўсатдан қиёмат қоим бўлади. Шунда кийимини ёйган кишилар йғишга, олди сотди қилган кишилар савдосини тугатишга, ҳатто туясини сутини соғиб келганлар ичишга, ҳовуз қуриб сув тўлдирганлар эса, ўша сувидан ичишга улгурмай қоладилар. Оғзига таом солмоқчи бўлганлар таомини оғзига сола олмай қоладилар. (Бухорий ривояти).
Ҳазрати Исрофил алайҳиссалом сур чалишлари билан қиёмат қоим бўлади. Сурнинг овози аввал енгил, кейин шу қадар ҳайбатли бўладики, барча жонворларни ҳалок қилади. Ҳатто еру осмон ва барча нарсалар ҳам парча-парча бўлиб фано (йўқ) бўлиб кетади. Бундан қирқ йил ўтиб Ҳазрати Исрофил алайҳиссалом иккинчи бор сур чаладилар. Шунда ҳамма қайта тирилиб Маҳшар майдонига тўплана бошлайдилар.

وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَصَعِقَ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَمَن فِي الْأَرْضِ إِلَّا مَن شَاء اللَّهُ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ أُخْرَى فَإِذَا هُم قِيَامٌ يَنظُرُونَ

68. Ва дудга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, қулаб, ўлди. Аллоҳ хоҳлаганларгина мустасно. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас, улар тўсатдан туриб, интизор бўлурлар. (Зумар сураси).

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ إِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَيْءٌ عَظِيمٌ يَوْمَ تَرَوْنَهَا تَذْهَلُ كُلُّ مُرْضِعَةٍ عَمَّا أَرْضَعَتْ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكَارَى وَمَا هُم بِسُكَارَى وَلَكِنَّ عَذَابَ اللَّهِ شَدِيدٌ

1. Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, Соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир.
2. Уни кўрадиган Кунингизда, ҳар бир эмизувчи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир. (Ҳаж сураси).

يَوْمَ يَخْرُجُونَ مِنَ الْأَجْدَاثِ سِرَاعًا كَأَنَّهُمْ إِلَى نُصُبٍ يُوفِضُونَ۝

43. У Кунда худди санамларга чопаётгандек, гўрларидан шошиб чиқурлар. (Маъориж сураси).

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم «مَا بَيْنَ النَّفْخَتَيْنِ أَرْبَعُونَ». قَالُوا يَا أَبَا هُرَيْرَةَ أَرْبَعُونَ يَوْمًا قَالَ أَبَيْتُ. قَالُوا أَرْبَعُونَ شَهْرًا قَالَ أَبَيْتُ. قَالُوا أَرْبَعُونَ سَنَةً قَالَ أَبَيْتُ «ثُمَّ يُنْزِلُ اللَّهُ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَيَنْبُتُونَ كَمَا يَنْبُتُ الْبَقْلُ». قَالَ وَلَيْسَ مِنَ الإِنْسَانِ شَىْءٌ إِلاَّ يَبْلَى إِلاَّ عَظْمًا وَاحِدًا وَهُوَ عَجْبُ الذَّنَبِ وَمِنْهُ يُرَكَّبُ الْخَلْقُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!