Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда жароҳатдан қон чиқиши

13:51 / 06.08.2015 | Normurod | 4540

Ассалому алайкум! Намоз ўқиётган ҳолда жароҳатдан қон чиқиб ёйилса намоз бузиладими? Баъзи ҳадисларда бир саҳобага ўқ тегади аммо намозини бузмайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қай қилиш ва қон чиққандан таҳорат қилиш масаласи бир усулий қоиданинг мазҳаблар орасидаги ихтилофига бино қилинган. Ҳанафийлар наздида баданнинг қайси бўлагидан оқадиган даражадаги нажосат ташқарига чиқса у таҳоратни синдирувчи ҳисобланади. Ўша чиққан нажосат бавл ва орқадан келадиган нажосат каби одатий нажосат бўлсин, ёки бирор бир жароҳат, беморликдаги чиқадиган бўлсин фарқи йўқ. Ҳанбалийларнинг мазҳаби ҳам шу кабидир. Бунга хилоф ўлароқ имом Молик мазҳабида нажосат чиқадиган одатий жойдан одатдаги нажосатнинг чиқиши таҳоратни синдиради. Шунинг учун қай қилиш, бурундан қон кетиши ёки баданнинг қайси бир жойидан қон чиқиши, у кишининг наздида таҳоратни синдирмайди. Чунки у жойлар олди-орқа каби одатий нажосат чиқиб турадигант жойлар эмас. Шунингдек олд-орқадан ҳам одатдаги бавл, маний, мазий, вадий ва ел каби одатда чиқадиган нарсалар чиқса, таҳорат синади. Лекин одатда нажосат чиқадиган жойдан қурт, тош каби одатий бўлмган нарсалар чиқса у кишининг наздларида таҳорат синмайди. Чунки жой одатда нажосат чиқадиган жой бўлсада, лекин чиқувчи нарса одатий чиқадиган нарса эмас. Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ мазҳабларида одатда нажосат чиқадиган жойдан бирор нарса чиқса, таҳорат синади. Лекин моликий мазҳабидан фарқли ўлароқ одатий нажосатдан бошқа нарса чиқса ҳам таҳорат синади. Шунга биноан моликий ва шофиъий мазҳабларида олд-орқадан бошқа жойдан чиққан қон ва йиринг каби нажосатлар таҳоратни синдирмайди. Ҳанафийлар наздида эса нажосат одатий жойдан бўладими, ёки ноодатий жойдан чиқадими, чиққан нарса нажосат бўлса таҳорат синади. Бунга далил қилиб “Сунан Термизий”даги Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг : “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қай қилдилар ва қай қилганлари туфайли таҳорат қилдилар”. “Мен Димашқ масжидида Савбон розияллоҳу анҳуга йўлиқиб Абу Дардонинг сўзини айтган эдим, у : “Абу Дардо тўғри айтибди. Мен ўшанда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларига сув қуйиб турган эдим” деди”. Ҳанафий мазҳабини қўллаб қувватловчи бу ҳадисдан бошқа яна бир неча ҳадислар бор. Сиз айтган ҳадисга келсак, ҳанафийлар унга жавобан : “Бу воқеада саҳобийнинг қон оқсада намозини давом эттиравериши, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақрир қилганлари, яъни “бўлаверади” деб исбот қилган жойлари йўқлигидир. Бир саҳобийнинг қилган ишини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исбот қилмасликлари билан биргаликда бу ҳадиснинг қаршисида таҳоратни синиши тўғрисидаги ҳадислар борлиги ҳамдир. Агар шу ҳадисга биноан қон чиқсада таҳорат синмайди десак, чиққан қон кийим ёки баданига теккан бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки у зотга уч бор ўқ отилган эди. Ундан шофиъийлар наздида ҳам қонни нажосат эмаслиги келиб чиқади. Ҳолбуки улар ҳам қонни нажосат дейишади. Шофиъийларга асл жавоб шуки ҳадисдаги саҳобий Уббод розияллоҳу анҳунинг намоз ва тилоқати Қуръонга иштиёқи ўта баланд бўлган. Ҳатто улар берилиб кетганларидан қон чиққанини ҳам сезмаганлар. Сезган тақдирда ҳам ибодатнинг лаззати туфайли намозни тўхтата олмаган. Бундай ҳолатни “ғолабатул ҳол” ва “Истиғроқ”. Фуқаҳолар наздларида бундай ҳолатда фиқҳий ҳукм олинмайди”. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat