Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ярмук

Ярмук – ҳозирги Суриянинг жанубида жойлашган Ҳаврон тоғларидан тушиб, Фаластин ва Сурия чегаралари бўйлаб, Урдун водийси орқали Ўлик денгизга қуйиладиган дарё. Ярмук дарёси Урдун дарёсига қўшилишидан 45 километрча юқорида, чап томонда уч тарафи тоғ билан ўралган кенг бир водий бор. Бу водийда мусулмонлар билан Византия қўшинлари орасида жанг бўлган. Ўттиз олти минг кишилик мусулмон лашкари Византиянинг икки юз қирқ минг кишилик қўшинини мағлуб қилган. Бу жанг Ярмук ғазоти деб ном олган. Урушни баъзилар ҳ.15/м.636 йилда бўлган деса, бошқалар ҳ.13/м.634 йилда бўлган, дейишади.


Топ рейтинг www.uz Openstat