Зайд ибн Амр ибн Нуфайл – машҳур саҳобий Саъд розияллоҳу анҳунинг отаси, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амакиваччаси. У фитрати бузилмаган, тавҳидни истаган одам бўлган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келишидан беш-олти йил олдин вафот этиб кетган. У тарихий нодир шахслардан бўлгани боис, ҳадис китобларида унинг маноқиблари зикр қилинади. Ибн Абу Шайба ривоят қилган ҳадисда қиёмат куни унинг ўзи бир уммат ўлароқ тирилтирилиши айтилган.