Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азудуддин Абдурроҳман ибн Рукниддин ­Абдулғаффор Бакрий Шабонгарий Ийжий

Азудуддин Ийжий номи билан машҳур бўлган бу аллома Шерозга қарашли Ийж деган жойда туғилиб ўсган. У киши қози Байзовийнинг шогирдлари билан бирга бўлган. Айниқса, Байзовийнинг бош шогирдларидан бўлмиш Зайниддин Ҳангий раҳматуллоҳи алайҳидан кўп нарсларни ўрганган. Кўпроқ Султонияда яшаган. Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳи узоқ вақт Самарқандда яшаб, устозлик қилган, кўплаб шогирдларни тарбиялаб етиштирган. Жумладан, Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳига ҳам устоз бўлган.

  Шайх Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳи ўз вақтининг кенг тарқалган илмларида пешқадам бўлган, кўплаб китоблар таълиф қилган.


Топ рейтинг www.uz Openstat