Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авесто

АВЕСТО, Овасто (парфиёнча: арастак -матн; кўпинча "Зенд-Авесто", яъни "тафсир қилинган матн" деб аталади) -зардуштийликнинг муқаддас китоблари тўплами. А.Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон халқларининг қад. даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятларини, форсий ва туркий тилда сўзлашувчи қабилаларнинг ёзувларини ўрганишда муҳим ва ягона манба. А. ўрта форс (пахлавий) ёзувига яқин бўлган махсус Авеста ёзувида битилган. Мил. ав. 6-а.да, Ахоманийлар сулоласи замонвда оромий алифбосида илк бор китоб қилиб кўчирилган. А.нинг тафсири "Зенд А." номи билан юритилади. Зардуштийлик руҳонийлари қўлида А.нинг асл нусхаси муқаддас битик сифатида сақланган. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, А. Ўрта Осиёда, хусусан, Хоразмда мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмидавужудга келган. А.да келтирилган географик маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. Мас., худо яратган ўлкалар санаб ўтилар экан, бойлиги ва кўркамлиги жиҳатидан қад. Хоразм, Гава (Суғд), Марғиёна (Марв), Бақтрия (Балх) биринчи бўлиб тилга олинади, Орол денгизи(Ворукаша ёхуд Вурукаша) ва Амударё (Даити) тавсифланади. А.даги халқнинг дастлабки ватани Сирдарё, Амударё этаклари ва Зарафшон водийси бўлган. А. узоқ вақт мобайнида шаклланган. Унда келтирилган маълумотларнинг энг қад. қисмлари мил. ав. 2- минг йиллик охири - 1-минг йиллик бошига оид бўлиб, оғзаки тарзда авлоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинги асрларда А. таркибига турли диний урф-одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва ҳ.к. қўшилиб борган. А.ни Зардушт диний асар сифатида бир тизимга солган. Дастлабки ёзма нусхаси эса, 12 минг мол терисига битилган деб ривоят қилинади. У Персеполда сақланган. Ахоманийлар сулоласининнг пойтахти Шероз яқинидаги Тахти Жамшидда сақланган. Александр (Македониялик Искандар) Эронни забт этганда, бу нусха куйдириб юборилган. Аршакийлардан Вологес И даври (51-78)да қайта китоб қилинган, лекин у сақланмаган. Сосонийлар шоҳи Хусрав И (531-579) даврида яхлит китоб ҳолига келтирилган. 9-а.да ёзилган "Денкарт" асари А.нинг 21 наск (қисм)дан иборат эканлиги ҳақида маълумот беради. А. ҳажми катта китоб бўлгани сабабли, диндорлар кундалик фаолиятида фойдаланиш учун унинг ихчамлаштирилган шакли - "Кичик А." (Хурдак А.) яратилган. Араблар Эронни фатҳ этгач (7-а.), зардуштий руҳонийларининг бир қисми Ҳиндистонга кўчиб ўтган. Уларнинг авлодлари (парслар) Бомбай ш.да ўз жамоаларида ҳозиргача А.нинг асл нусхасини сақлаб келади. Франтсуз тадқиқотчиси Анкетил Дюперрон зардуштийлар жамоасида яшаб, А. тилини ва ёзувини ўрганиб, уни таржима қилиб нашр этган (1771). А.нинг бу нусхаси 27 жилддан иборат бўлиб, асарнинг еттидан бир қисмидир. У Ясна, Висперед, Вендидад, Гатлар ва Яштлар номи билан юритиладиган китобларни ўз ичига олади. А.да баён этилган ғояларга кўра, олам икки асоснинг, икки ибтидонинг, яъни ёруғлик билан зулматнинг, яхшилик билан ёмонликнинг тўхтовсиз курашидан иборат. Яхшилик ва эзгулик худоси Аҳурамазда ер, ўсимлик ва б. ҳамма табиий бойликларни яратган. Ёмонлик ва ёвузлик тимсоли Анхрамайну Аҳурамаздага қарши тўхтовсиз курашади, аммо уни енгашга ожизлик қилади. Бу кураш абадий давом этади. Яхшиликни ифодаловчи кучлар осмонда, ёмонликни ифодаловчи кучлар ер остида жойлашган, ер сатҳи эса, кураш майдонидир. Ҳаётдаги турфа ўзгаришлар қайси кучнинг ғалаба қилишига боғлиқ. Инсон ҳам тана ва руҳнинг, ахлоқ эса, яхши ва ёмон хулқнинг ўзаро курашидан иборат. Чексиз, абадий фазо ва вақт ҳам икки қарама-қарши қисмдан: яхшилик ва Аҳурамазда ҳукмрон бўлган абадий ёруғлик билан ёмонлик ва Анхрамайну ҳукмрон бўлган абадий зулматдан ташкил топади. А. таълимотига кўра, биринчи инсон Говамард (хўкиз-одам; форсча Каюмарс) бўлиб, ундан барча кишилар тарқалган. Биринчи шоҳ Йима даври олтин давр ҳисобланган, чунки унда ўлим бўлмаган, Аҳурамазда доимий баҳор яратган. Кишилар бекаму кўст, бахтиёр яшаган. 900 й. ўтгач, шоҳ Йима ғурурга берилиб, ман этилган сигир гўштини ейди ва ёвузлик рамзи Анҳрамайну ҳукмидаги кучлар бош кўтаради. Оламни музлик қоплайди. Йима Аҳурамазда амри билан одамлар ва ҳайвонларни совуқдан сақлаб қолиш учун қўрғон (вар) қуриб, унга ҳар бир жонзотдан бир жуфтини жойлаштирган. Инсоният тарихининг илк олтин даври тугагач, Хайр билан Шарр (яхшилик ва ёмонлик) ўртасидаги кураш даври бўлган иккинчи давр бошланган. Учинчи даврда Аҳурамазда ғалаба қилиб, эзгулик салтанати барқарор бўлади, ўлганлар тирилади. А.нинг ахлоқий-фалсафий моҳияти "эзгу фикр", "эзгу сўз" ва "эзгу амал" каби муқаддас учлик (ахлоқий триада)да ўз ифодасини топади. Зардуштийларнинг намоз ибодат олдидан айтиладиган нияти, сўзлари шу уч ибора билан бошланади. А. мил. ав. 6-а.да яшаган ва ўзини пайғамбар деб эълон қилган Спитама Зардушт фаолияти туфайли диний асар сифатида тизимга солинган. Зардуштийлик жамоалари ҳозир ҳам Ҳиндистоннинг Бомбай ва Гужарот вилоятларида ҳамда Эроннинг баъзи шаҳарларида мавжуд. Калифорния (АҚШ) штатида зардуштийларнинг илмий маркази мавжуд. Эронлик тадқиқотчи Пур Довуд 1920-1940-й.ларда А.нинг қад. нусхаларини форс тилига таржима қилди. Зардуштийлик дини ибтидоий жамоа тузумидан ижтимоий табақаланишга ўтиш даврида вужудга келган, маълум ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни диний шаклда ифодалаган ва кўп худолик (политеизм)дан якка худоликка (монотеизмга) ўтишни акс эттирган. А. "Энг мўтабар, қад. қўлёзмамиз... Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир" (И.А.Каримов, "Адолатли жамият сари", Т., 1998, 39-40-бет).



Топ рейтинг www.uz Openstat