Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аждодларга Сиғиниш

АЖДОДЛАРГА СИҒИНИШ - ибтидоий дин шакли. А.с.нинг турли шакллари мавжуд бўлган. А.с. дафн маросимлари (ўлган кишиларнинг жони ва руҳи ҳақидаги тасаввурлар), шахсий ҳомий руҳларга, оила-уруғ оқсоқол ҳомийларига сиғиниш кабилар асосида таркиб топган. А.с.да аждодларнинг руҳлари уруғнинг аъзоси бўлиб қолиши, лекин улар одамлардан кучли бўлгани сабабли уруғнинг фаровонлиги шу руҳларга боғлиқ, деган тасаввур катта аҳамият касб этган. Бу тасаввурлар обрў-эътиборли уруғ оқсоқоли тимсолини қабила худоси даражасига кўтариш учун ғоявий асос бўлиб хизмат қилган. Жамиятда кишиларнинг ижтимоий белгиларига кўра, табақалашувига мос равишда аждодлар руҳларининг ҳам табақалашуви содир бўлади, натижада қабила бошлиқлари, уруғ оқсоқолларига сиғиниш биринчи ўринни олади. Бунинг асосида қад. динларда қаҳрамонларга сиғиниш, кейин эса, авлиёларга сиғиниш вужудга келган. Ўрта Осиё халқлари орасида ҳам бу одат мавжуд. Арвоҳларни эслаш, уларга сиғиниб, мадад сўраш, жонлиқ сўйиш, ис чиқариш каби шаклларда намоён бўлади. Исломда А.с. қораланади.


Топ рейтинг www.uz Openstat