Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айнулқуззот

АЙНУЛҚУЗЗОТ, асл исми Абдулла ибн Муҳаммад ибн Али Миёнжий Ҳамадоний (1099-1132) - шайх, мутасаввиф. Ҳамадон ш.да туғилган. Унинг илоҳий ҳикмат ва табиатшунослик илмларига оид "Яздон шеноҳт" ("Худони таниш"), тасаввуфнинг ўн асосини талқин қилувчи "Тамҳидот" ("Текислаш"), худонинг сифатлари ва зотига бағишланган "Зубдат-ул-ҳақойиқ" ("Ҳақиқатлар қаймоғи") китоблари бор. У ақлни билим ҳосил қилишнинг муҳим воситаси деб билди. Мутафаккир фикрича, ақл фақат моддий дунёдаги воқеаларнигина тушуниб етиши мумкин, Ҳақнинг моҳиятини англашда эса, ожиздир. А. инсоннинг моҳиятини ишқ ташкил этади, ишқ воситасидагина инсон камолотга эришади, ишқ дунёни ҳаракатлантириб туради, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, олий даражадаги илоҳий ишқ қуйи даражадаги инсоннинг дунёвий неъматларга бўлган рағбатини инкор этмайди, балки уни тўлдиради. "Кимки худони севса, унинг расули, ўзининг пиру муршиди ва ўз ҳаётини ҳам севиши лозим", - деб ёзади. А. бир неча йил қози ул қуззот - бош қози бўлиб ишлаган ва адолат йўлини тутган, диний ихтилофларга қарши турган. Унинг ижтимоияхлоқий фикрлари Ўрта Осиё, Озарбайжон, Эрон мутафаккирларига таъсир ўтказган.



Топ рейтинг www.uz Openstat