Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акромийлар

АКРОМИЙЛАР - исломдаги диний-сиёсий гуруҳ (оқим). 1997-1999 й.ларда Фарғона водийсида пайдо бўлган. Гуруҳ асосчиси -Акром Йўлдошев (1960 й.да Андижонда туғилган). Гуруҳ аъзолари, асосан, ҳунармандлардан иборат бўлган. Улар расмий ишхоналардан бўшаб, жамоа маъқуллаган меҳнат фаолияти билан шугулланганлар. Улар мавжуд тузумни тан олмайдилар, давлат, қонун, ота-онага эмас, фақат оқим сардорларига бўйсуниш лозим деб ҳисоблайдилар. А.асосчиси ваҳҳобийлик таълимотига таяниб, 1992 й.да 12 дарсдан иборат "Имонга йўл" деб номланган дастур ишлаб чиққан. Дастурда охирги мақсад - ислом давлатини барпо этишдан иборат экани таъкидланган. А. сиёсий ҳокимиятга эришишнинг 5 босқичини режалаштирганлар: 1. "Сирли" ёки "махфий". 2. Моддий. 3. Маънавий. 4. "Узвий майдон". 5. "Тўнтариш". Дастурда диний таассубга мойиллиги бор шахс танлаб олиниши, унинг моддий ҳаёти яхшиланиши, экстремизм, террорчилик руҳидаги адабиётлар билан таништирилиши, бошлиқнинг топшириқларини сўзсиз бажариши ва ниҳоят мавжуд конституциявий тузумни ағдариб ташлаб, ўз ҳокимиятларини ўрнатиши баён этилган. А. ҳозирги кунда мусулмонларга намоз, рўза, закот, ҳаж фарз эмас, чунки биз куфр давлатида яшамоқдамиз, деб ҳисоблайдилар. То ислом давлати қурилмагунча, мазкур ибодатларни бажариш шарт эмас деб қарайдилар. Ўзбекистон мусулмонлари бу оқимни исломга ёт оқим деб баҳолади. Оқим халқнинг кескин қаршилигига учради ва фаолияти барҳам топди.



Топ рейтинг www.uz Openstat