Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ал-Азҳар

АЛ-АЗҲАР, Азҳар (ал-Жомеъ, ал-Азҳарнинг қисқа номи) - Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид Ал-Муъиз ал-Фотимий буйруғига биноан Жавҳар ас-Сиқоллий томонидан 970-972 й.лари Қоҳира ш. билан баробар қурилган. Унинг таркибидага мадраса (996) 11- а.дан бошлаб Қуръон, ҳадис, фиқҳ, тил ҳамда балоғат фанлари ўқитиладиган университетга айлантирилган. 14-15-а.ларда унга яна бир неча янги қурилган мадрасалар қўшилган. 18-а.да А. энг мўтабар умуммусулмон фан ва таълим маскани сифатида шуҳрат қозонди. 1961 й.да "ал-Азҳарни ривожлантириш ҳақида" қонун қабул қилингач, вазирлик мақоми берилган. А. диний муассасасига раҳбар - Шайхул Азҳарни Миср Президенти тайинлайди. Ушбу қонунга кўра, А. университетида қатор дунёвий факултетлар, жумладан, идора ишлари ва савдо, политехника, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, педагогика ва хотин-қизлар факултетлари очилди. А. ҳузурида 50 йирик уламодан ташкил топган (шулардан 30 нафари мисрлик ва 20 нафари хорижлик) Ислом тадқиқотлари Академияси фаолият кўрсатади. А. кутубхонасида 20 мингдан зиёд қўлёзмалар жамғармаси мавжуд. "Мажаллат ал-Азҳар" журналини нашр этади. Университет факултетларига шу муассаса таркибига кирувчи бошланғич, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини муваффақиятли тугатган талабалар қабул қилинади. Ўрта таълим юрти (маоҳид иъдодия)да ўқиш муддати - 3 йил, махсус таълим (маоҳид санавия)да эса - 4 йил.



Топ рейтинг www.uz Openstat