Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ансорий Боязид

АНСОРИЙ Боязид ибн Абдуллоҳ (1525-1572) - Афғонистондаги равшанийлар диний оқими асосчиси, сохта пайғамбар. Ўзбеклар орасида Бобо Равшан номи билан маълум бўлган. Ёшлигида савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланиб кўп шаҳарларга борган. Тасаввуф ҳамда исмоилийлар таъсирида бўлган. Фиқҳ илми асосларини ўрганган. Уламолар билан диний баҳсларда иштирок этган. 1542 й. "менга илоҳий ваҳий тушди" деб, ўзини пайғамбар деб эълон қилган ва "янги ғоялари"ни тарғиб қилишга киришган. Тенглик ва адолатли жамият куриш фикрини илгари сурган. Афгон мулкдорларига ва мўғул истилочиларига қарши олиб борилган ҳаракатга раҳбарлик қилган. А.нинг тарафдорлари унга Пири Равшан лақабини беришган. А. пушту, форс ва араб тилларида бир неча асарлар ("Мадад қилувчи пирнинг аҳволи", "Мўминларнинг мақсадлари") ёзган. А. пушту тили учун ўз алифбосини таклиф этган.



Топ рейтинг www.uz Openstat