Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ансорий aл-Ҳаравий

АНСОРИЙ ал-ҲАРАВИЙ, Абу Исмоил Абдуллоҳ ибн Муҳаммад (1006-1089) - машҳур сўфий-ҳанбалий. Ҳиротда туғилган. Отаси сўфийлардан бўлиб, ўғлини ҳам тасаввуф йўлига бошлаган. Тўққиз ёшида Абдуллоҳ ҳиротлик етакчи шофиъийлар раҳбарлигида ҳадис ва тафсирдан сабоқ олган. Улар жумласига Мансур ал-Аздий (1018 й.в.э.), Абул Фадл ал-Жорудий (1023 й.в.э.) ваЯҳё б. Аммор (1031 й.в.э.)ларни киритиш мумкин. Гарчи унинг устозлари шофиъийлар бўлса-да, Абдуллоҳ Қуръон ва суннага ўта меҳр қўйганидан ҳанбалий мазҳабининг ашаддий тарафдорига айланган. А. ал-Ҳ. сабоқ олиш мақсадида 1026 й. Нишопурга, сўнгра Тус ва Бистомга борган. 1031 й. у бир фурсат Бағдодда тўхтаган чоғида машҳур ҳанбалий муҳаддисларнинг машғулотларига қатнаган. Орадан бир оз вақт ўтгач, у машҳур сўфий -Абул Ҳасан ал-Ҳарақоний (1033/34 й. в.э.) билан учрашган. Боязид Бистомийнинг издоши бўлган бу зот билан мулоқотда бўлиш унинг ҳаёти ва тафаккурида ўчмас из қолдирган. Сўнгра у Хиротга қайтиб таълим бериш билан шуғулланган ва муътазилий ва ашъарийларга қарши фаол мунозаралар олиб борган. Шайхулислом унвонига сазовор бўлган А. ал-Ҳ. умрининг охирида кўз нуридан ажраб Ҳиротда вафот этган. Юсуф ал-Ҳамадоний (1140 й. в.э.) А. ал-Ҳ.нинг энг буюк издошларидан саналиб, яссавийлик ва хожагон тариқатлари мана шу зотга бориб тақалга



Топ рейтинг www.uz Openstat