Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аузаъий

АУЗАЪИЙ, Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр (707-774) - илоҳиётшунос, фақиҳ, аузаъийлик мазҳаби асосчиси. Баалбак ш.да туғилган, Маккада-Ато ибн Аби Рабалдан, Мадинада - Муҳаммад аз-Зуҳрийдан, Басрада - Восил ас-Саламонийдан сабоқ олган. Сурияга қайтиб, Дамашқда яшаган, давлат хизматида бўлган, сўнгра Қуръон илмларидан дарс берган. 750 й. Сурияни забт этган аббосийлар қўшини қўмондони Абдуллоҳ ибн Али билан жанжаллашиб қолган А. унинг таъқиб этишидан қочиб Басрага, устози Восил ас-Саламоний ҳузурига кетишга мажбур бўлган. Янги сулола билан ярашгач, А. Сурияга қайтиб, Байрутда жойлашган ва умрининг охиригача шу ерни тарк этмаган. Унинг қабри ҳозиргача зиёратгоҳ ҳисобланади. А. Суриянинг имоми деб тан олинган, бу ерда унинг издошларидан алоҳида мазҳаб шаклланган. Унинг тарафдорлари фикрича, ҳуқуқ (фиқҳ) манбаи фақат Қуръон ва сунна бўлиб, улардаги кўрсатмалар ҳеч қандай талқинсиз, ўзгаришсиз айнан қабул қилиниши лозим бўлган. Бу мазҳаб 9-а.гача Сурия ва Андалусияда тарқалганди. Сурияда уни шофиъийлик мазҳаби, Андалусияда эса -моликийлик мазҳаби сиқиб чиқарган. Лекин А.нинг қарашлари тизими изсиз йўқолмаган, зеро унинг шогирдлари орасида Суфён ас-Саврий (777-778 й. в.э.) ва Молик ибн Анас (795 й.в.э.) - икки мазҳаб асосчилари бўлган. Молик ибн Анас орқали А.нинг қарашлари аш-Шофиъийга таъсир ўтказган, у эса ўз навбатида Аҳмад ибн Ҳанбал қарашларининг шаклланишига таъсир қилган.


Топ рейтинг www.uz Openstat