Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Афғоний

АФҒОНИЙ, Муҳаммад ибн Сафдор Жамолиддин (1839-1897) - диний-сиёсий арбоб. Кобулда диний, Ҳиндистонда дунёвий билим олган. Ҳаётининг кўп қисми муҳожирликда кечган. Ислом динини ислоҳ қилиш ва мусулмон оламини ислом байроғи остида бирлашишга қилган даъватлари билан танилган. 1871-79 йларда Миср ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Истибдодни танқид қилиб, конституциявий тузум ўрнатиш учун курашган. Ислом динининг маънавий-ахлоқий ақидаларига асосланган ижтимоий тенглик ва адолат ғояларини тарғиб қилган. Исён кўтаришга ундагани учун ҳибсга олиниб, Мисрдан чиқариб юборилган. Полиция назоратида Калкутта ва Ҳайдаробод (Ҳиндистон)да яшаган. 1883 й.дан Европа (Лондон, Париж)да истиқомат қилган. Абду Муҳаммад билан бирга газета нашр этган. Кўп ўтмай мустамлакачи давлатларга нисбатан келишувчилик мавқеини эгаллагани учун у билан алоқасини узган. Эрон, Россия, Ироқда бўлган. Инқилобий миллатпарвар доиралар билан ҳамкорлик қилган. 1892 й.да Туркияга қайтган ва шу ер (Истанбул)да вафот этган. 1944 й.да ҳоки Кобулга олиб келинган. Дафн этилган жойига даҳма қурилган.


Топ рейтинг www.uz Openstat