Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беруний

Беруний - Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973-1048) - ўрта асрнинг буюк қомусий олими, мутафаккири. Хоразмнинг қад. пойтахти Кот (Кат) ш.да тугалди. Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқди. Б. ўз она тилидан ташқари араб, сўгд, форс, сурёний, юнон ва қад. яҳудий гилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганди. Тарих, математика, астрономия, тиббиёт, геология, геофафия ва б. фанларни чуқур ўрганди ва бу илмларга оид 150 дан ортиқ асар ёзди. Б. Аллоҳни биринчи яратувчи сифатида эътироф этди, лекин олам кейин табиий равишда ривожланади, деб ҳисоблади. Б. худога, унинг пайғамбарига бағишлаб мадҳлар айтган. У коинотда Ердан, бизнинг ҳаётимиздан ташқари яна бошқа дунёлар мавжудлиги ҳақида фикр юритган. Унинг машҳур "Масъуд қонуни" китоби астрономия ва математика бўйича унгача ёзилган барча китобларнинг энг мукаммалидир. Қизиғи шундаки, ушбу китобда баён этилган таълимотларнинг кўпчилигини Б. Қуръон оятлари билан солиштирган. Шунинг учун ҳам унинг "Ҳиндистон", "Масъуд қонуни" асарлари ўтмишдага барча динлар ва ислом учун ҳам катта аҳамиятга эгадир. Кейинчалик *Масъуд қонуни"да баён этилган кашфиётлардан Улуғбек расадхонасида унумли фойдаланилган. Улуғбек кутубхонасида бу асарнинг бир неча нусхаси мавжуд бўлган. Б. мамлакатнинг ободончилиги илм- фаннинг гуллашига боғлиқ, инсон билимли ва маърифатли бўлгандагина бахтли бўла олади, деб билди. Зеро, ислом дини ҳам илм олишга даъват этади. Б. "Қадимги халқдардан қолган ёдгорликлар", "Ҳиндистон" асарларида ўша даврдаги ва ундан олдинги даврдаги кўп динлар (мас., ҳинд эътиқодлари, зардуштийлик ва б.)га хос урф-одатлар, маросимлар, тақвимлар қақида бой маълумотлар қолдирган. Унинг дунёқарашига хос хусусиятлардан бири - диний эътиқодларга холисона қараши, ғайри динларга беғараз муносабатда бўлишидир. У маърифат душманларига, ёмон урф-одатларга, адолатсизликка қарши эди. Б. асарлари рус, лотин, франтсуз, италян, немис, форс, инглиз, турк тилларига таржима қилинган. Унинг ижоди мусулмон Шарқи маданиятининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди.



Топ рейтинг www.uz Openstat