Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беҳбудий

Беҳбудий - Маҳмудхўжа (1875-1919) -маърифатпарвар, муфтий, Туркистонда жадидчилик ҳаракати асосчиларидан бири. Самарқанд ш.да имом-хатиб оиласида туғилган. Қорилар мактабини тугатган. Самарқанд ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олгач, қишлоқ жойлардаги қозилар ва муфтийларга мирзалик қилган. 1899-1900 й.ларда ҳаж сафарида бўлган. 1906 й. Нижний Новгородда ўтказилган Бутун Россия мусулмонларининг 3-қурултойида Туркистон делегациясини бошқарган ва маъруза қилган. Б. ўша пайтда Туркистонда ғоялари тарқала бошлаган сотсиал-демоқратик партия дастурига кескин қарши чиққан. "Биз мусулмонлар учун бу партияга кириш катта зиён келтиради. Сотсиал- демоқратларнинг дастури шариатга хилофдир" ("Тараққий" газетаси, 1906 й. 29-сон). Б. адабий-илмий, ноширлик фаолияти билан шуғулланган. Унинг янги усулдаги мактаблар учун ёзган "Амалиёти ислом" (1908), "Мухтасари тарихи ислом" ("Исломнинг қисқача тарихи") (1909) дарсликларини алоҳида кўрсатиш мумкин. Б. ўз даврининг йирик ислом уламоси бўлиб, фиқҳга оид китоблар устида тинимсиз ишлагани боис унга муфтий унвони берилган. Б. умрининг охиригача Жомбойда муфтийлик қилган. Ҳамиша бидъатга қарши курашиб, динни тўғри тушуниш ва тарғиб қилишга даъват этган. Унинг умуман тарих, хусусан, ислом тарихи ҳақидаги асарлари диққатга сазовордир. Б. 1917 й. октябр тўнтаришини зўравонлик деб билиб, моддиюнчилик ва худосизликни шиор қилиб олган шўролар тузумини қоралаган. Шу боис шўро айғоқчилари чақуви билан Шаҳрисабзда ҳибсга олиниб, 1919 й. қатл қилинган. Б.нинг "Танланган асарлар" китоби мустақиллик йилларида 2 марта (Т., 1997; 1999) нашр этилган.



Топ рейтинг www.uz Openstat