Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биби Мушкулкушод

Биби Мушкулкушод - (форс. - мушкулни осон қиладиган аёл) - диний тасаввурларга кўра кишини қийинчиликлардан халос этадиган авлиё аёл образи. Б.М. ҳақидага ривоятлардан бирида ўтин йиғиб юрган чол ўроғини йўқотиб қўяди ва уни қидириб Б.М. яшайдиган ғорга кириб қолади. Б.М. чолга агар у хар ҳафтанинг чоршанбасида унга атаб зиёфат ўтказса, ўроғи топилишини ва ҳозиргисидан кўпроқ ўтин йиғиши мумкинлигани айтади. Чол бу талабни бажаради ва иши юришиб кетади. Чол эҳтиётсизлик қилиб бир сафар чоршанбани ўтказиб юборади ва яна оғир аҳволга тушиб қолади. Хатосини тузатгач, яна иши яхшиланиб кетади. Ривоятнинг мусулмонлаштирилган кўринишида Б.М. сўфийлик тариқатларидан бирига асос солган Баҳовуддин Нақшбандийнинг холаси сифатида талқин қилинади. Асосан, диндор аёллар орасида кишининг мушкулини осон қилиш, ишини юргизиш мақсадида қилинадиган ирим-сиримлар Б.М. ривоятига бориб тақалади.



Топ рейтинг www.uz Openstat