Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фол

Фол - (форс. - олдиндан айтиш, топиш, араб. - келажакнинг яхшилик белгиси), р о м -кишилар такдирини, келажакни ёки номаълум воқеа ва ҳодисаларни "айтиб бериш"нинг сохта ҳар хил усуллари. Ф. дастлаб ибтидоий жамоа давридаёқ пайдо бўлган. Овчилик, сўнгра чоравачиликнинг вужудга келиши билан қушларнинг сайраши, учиши, ҳаракатларига қараб Ф. кўриш расм бўла бошлади. Ибтидоий деҳқончшшк пайдо бўлган даврда юлдузларга қараб Ф. кўриш тарқалди; кейинчалик бундай Ф. кўриш негазида сохта фан - астрология юзага келди. Ф. бобилликлар, этрусклар, юнонлар ва б. қад. халқдарда кенг тарқалган эди. Ф. кўриш билан махсус кишилар - фолбинлар шуғулланганлар. Кўпгана халқларда фолбинлар суяклар, дон-дуккакли ўсимликларнинг мевалари, ёнғоқ, қўй қумалоғи ва ш.к. ёрдамида Ф. очганлар. Ўрта Осиё халқдарида Ф. очишда Ф. очтирувчининг томирини ушлаб, номини такрорлаш ёки бошқа сўзлар айтиш, майда тошлардан фойдаланиш ёхуд пиёладаги сувга пахта ташлаш каби усуллар қўлланилган. Кейинги даврларда картага ва қўл кафтининг чизикдарига қараб Ф. очиш кенг тарқалди. Ф.нинг ҳоз. кунга қадар сақланиб қолган энг қад. кўриниши тушга қараб Ф. очишдир. Ф. очишнегизида табиат ва одамларни бошқарувчи ғайритабиий кучлар билан алоқа боғлаб, номаълум воқеа ва ҳодисани англаш мумкин, деган диний тасаввурлар ётади.



Топ рейтинг www.uz Openstat