Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Форобий

Форобий - Абу Наср (873-950) - ўрта осиёлик қомусий олим, файласуф. Сирдарё қирғоғидаги Фороб ш.да туғилган. Бухоро ва Самарқандда ўқиди. Эрон шаҳарларида бўдди. Ўрта аср фани ҳамда тилларни ўрганди. Айрим маълумотларга қараганда, у 70 дан ортиқ тилни билган. Аристотел ва Платон асарларини шарҳлаб берган. Шарқ мамлакатларида улуғланиб "Иккинчи муаллим", Шарк Аристотели деб ном олган. У тиббиёт математика, филология, мусиқашунослик, мантиқ, ахлоқшунослик, давлатшунослик, фалсафа ва б. соҳалар бўйича 160 дан ортиқ асар ёзиб қолдирган. Ф. фикрича, олам - ягона мавжудот, Аллоҳ ҳамма нарсанинг ибтидоси, барча вужудлар унинг эманацияси (нурланиши) асосида келиб чиқади. "Фозил шаҳар аҳолиси" асарида қайд этишича, фақат худо ўз зотига кўра тафаккур қилади ва танҳо Угана энг яхши илмларни билади. Назарий ҳикмат худо зотини билиш илми бўлмай, балки У яратган нарсалар ҳақидаги илмдир ва шу яратилган нарсаларга қараб Унинг жамолини, қудратини, ҳикмат ва адолатини билиш мумкин. Ф. фикрича, ақд шариатнинг таянчи ва мададкори бўлиб, моҳиятан у билан бирдир. Шариатни тушуниш учун акд ишлатиш зарур. Инсон тасаввурий қувват орқали эришиши мумкин бўлган "энг мукаммал босқич" пайғамбарлик бўлиб, пайғамбарликнинг "энг мукаммал босқичи" тасаввурий қувват воситасида ҳосил қилинадиган ваҳийдир. "Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари", "Бахт-саодатга эришув ҳақида" ва шу каби асарларвда барча аҳолини бахт-саодатга, илм-маърифатга олиб борувчи, уларни комил инсон қилиб тарбияловчи идеал жамоа ҳақидаги фикрни олға сурди. Ф.нинг диний, фалсафий қарашлари кейинги давр олимларига муҳим таъсир кўрсатди.



Топ рейтинг www.uz Openstat