Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳуд (ас)

Ҳуд (ас) - Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, у Од қавмига пайғамбар қилиб юборилган. Бу қавм гавдали, жисмонан бақувват кишилардан иборат бўлиб, Яман ва Уммон ўртасидаги Аҳқоф деган жойда яшаган, бутларга сиғинган, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват этган Ҳ.ни таҳқирлаб, ёлғончи ва ақли заиф деб атаган. Ҳ. (ас) ўз қавмини агарда ёлғиз Аллоҳга ибодат қилмасалар аввалда ўтган саркаш қавмларга бўлгани каби, буларга ҳам Аллоҳнинг азоби нозил бўлишидан огоҳдантиради. Аммо Од қавми бари бир ўз залолатида давом этавердилар ва Ҳ. (ас)га итоат этмадилар. Шу кундан сўнг Аллоҳ 3 йил ёмғир ёғдирмай, қурғоқчиликка гарифтор этса ҳам, бу қавм тавба-тазарру қилмаган. Ўз қавмининг имон келтиришидан умидини узган Ҳ. (ас) ўзига имон келтирган мўминлар билан Маккага кетиб ўша ерда вафот этган. Ҳидоятга юрмаган қавм устига эса Аллоҳ кучли бўрон юбориб, ҳаммаларини ҳалок қилди ("Ал-ҳааққа" сураси 6-7-оятлар).



Топ рейтинг www.uz Openstat