Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳужвирий

Ҳужвирий - Абу-л-Ҳасан Али ибн Усмон ал-Разнавий ал-Жуллабий (? - 1072-1076/77 й.лар оралиғи) - форс тилида сўфийликка доир биринчи асар муаллифи. Унда сўфийлик тарихи ва моҳияти, сўфийлар дунёқараши ва амалиёти систематик тарзда баён этилган. Ҳужвир (Ғазнадаги маҳалла)да тақводор оилада туғилган. Ҳанафий мазҳабига эътиқод қилувчи сунний Ҳ.. ал- Жунайд (910 й. в.э.) сўфийлик мактабининг изчил тарафдори бўлган. Ҳаётининг кўп қисмини сафарда ўтказиб, Фарғонадан Ҳузистонгача, Ҳиндистондан Суриягача бўлган мамлакатларни кезган. Ҳаётининг сўнгги дамлари Лоҳурда кечган, бу ерда у бизгача.этиб келган ягона (10 тадан) асари - "Кашф ал-маҳжуб ли-аброр ал-қулуб"ни ёзган. Асар 2 қисмдан иборат. Биринчи - кириш қисми 14 бобдан ташкил топиб, унда сўфийликдаги ихтиёрий қашшоқлик ва руҳий поклик масалалари таҳлил этилган, 74 сўфий- шайхлар таржимаи ҳоли келтирилган, 2 асосий оқим (ғарбий ва шарқий) борлиги қайд этилган, шунингдек, сўфийликдаги 12 "мактаб" ёки мазҳаб таълимотлари таҳдил қилиниб, шундан "10 таси маъқул топилиб, 2 таси эса, рад этилган". Иккинчи қисм, асосан, жавоблардан иборат бўлиб, "Кашф ал-ҳижоб" деб номланган 11 қисмдан иборат. Унда фалсафий қоидалар, сўфийликдаги таълимотлар ва амалиёт, уларни шариат нормаларига мос келиши, сўфийлар орасида қабул қилинган техник терминлар ва б. кўрилган. Асар кейинги даврда сўфийликка доир форс тилида ёзилган адабиётларга улкан таъсир кўрсатган.



Топ рейтинг www.uz Openstat