Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳужжа

Ҳужжа - (кўплиги ҳужаж, "далил", "исбот", "далил келтириш") - калом, фалсафа, лочика (синонимлари далил, бурҳон) ва фиқҳда (синонимлари баййина, шаҳода, иқрор) кенг ишлатиладиган истилоҳ. Қуръонда бир неча бор фақат Аллоҳгана ишончли далилларга эга эканлиги уқтирилган (6:83, 149/150), инсонларни Аллоҳга қарши важлари Унинг нигоҳлари олдида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас (42:15/14; 45:25/24). Ҳужжат ал-ислом ("Исломнинг исботи") ибораси юқори мартабали илоҳиётчиларнинг фахрий унвонига айланган. Бу унвонга дастлаб ал-Ғазолий (1111 й. в.э.) сазовор бўлган. Ҳоз. шиалик оламида (авваламбор Эрон, Ироқда) Ҳ. ал-и. унвони оят Аллоҳ ал-узмо ("Аллоҳнинг энг буюк ишораси") ва маржаъ ат-тақлид ("Тақлид қилиш манбаси") унвонлари қаторида энг баланд мартабали мужтаҳид - оятуллоҳдарга берилади (яна қ. Ҳужжат ал-ислом).



Топ рейтинг www.uz Openstat