Асли шаръий, сифати ношаръий бўлган савдо фосиддир. Бошқача қилиб айтганда, фосид савдо савдо қилишга лойиқ шахс томонидан, савдо моли бўлишга лойиқ нарса устида қилинади. Аммо, унга ношаръий иш ёки сифат аралашган бўлади.
Мисол учун, кейинчалик низога сабаб бўладиган даражадаги ноаниқ нарсанинг савдоси. «Уйларимдан ёки машиналаримдан бирини сотдим» деб савдо қилиш шунга киради.
Шунингдек, бир савдода икки савдони битириш. «Мен уйимни сенга сотаман, сен машинангни менга сотасан» деганга ўхшаш.
Фосид савдода сотувчининг изни билан харидор молни қўлга олганидан кейин мулк собит бўлади.