Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом Ибн Можа

Шахс | 1091

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язийд ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робаъий ал-Қазвиний ҳижратнинг 209 йили Ироқ шаҳарларидан бири – Қазвинда таваллуд топдилар. Оталари Робиъа қабиласининг бошлиғи бўлиб, Можа исми билан танилган эдилар. 

Имом Ибн Можа «Саҳиҳ» деб тан олинган олти китобдан бирининг соҳиби бўлмиш имомлардан эдилар.

У зот вояга етганларида ҳадис тўплаш учун Ироқ, Басра, Куфа, Шом, Миср, Рай каби ўлкаларга сафар қилдилар. Дамашқдаги Ҳишом ибн Аммор, Аббос ибн Валид, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Башир, Маҳмуд ибн Холид, Мисрдаги Ҳарламата ибн Яҳё, Абу Тоҳир ибн ас-Сирота, Муҳаммад ибн Рамҳ, Муҳаммад ибн Ҳорис, Юнус ибн Абдулаъло, Хумсдаги Муҳаммад ибн Мусаффо, Ҳишом ибн Абдулмалик, Бағдоддаги Абу Бакр ибн Абу Шайба, Аҳмад ибн Абда, Исмоил ибн Мусо, Абу Ҳайсама Зоҳир ибн Харб каби уламолардан дарс олиб, ҳадислар тўпладилар.

Имом Ибн Можа ҳаммаси бўлиб ўттиз иккита китоб ёзганлар. Шулардан машҳурлари: «Сунани Ибн Можа» (ҳадис китоблари), «Тафсири Ибн Можа» (тафсир китоблари), «Тарихи Ибн Можа» (тарих китоблари).

У зотдан Муҳаммад Ийсо ал-Абҳарий, Абу Умар Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Маданий, Али ибн Иброҳим ал-Қаттон, Сулаймон ибн Язид ал-Фомий, Абу Тоййиб Аҳмад ибн Руҳ ал-Бағдодийлар дарс олишган ва ҳадис ривоят қилишган. 

Ибн Можанинг ўзлари ва китоблари тўғрисида уламолар кўп мақтовли сўзларни айтганлар. Абу Яъло ал-Ҳалимий айтадилар: «Ибн Можага одамлар ишониб, ҳадис илмида у кишига суянадилар». Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Каттоний ўзларининг «Рисолати ал-мустатрофа» номли китобларида шундай келтирадилар: «Уламолар Ибн Можанинг «Сунан» китобларининг ишончлилиги, кучлилиги ва фиқҳ илмида катта фойда беришини кўриб, олтинчи саҳиҳ китоб, деб тан олдилар».

Ибн Тоҳир айтадилар: «Кимки Ибн Можанинг ҳадис китобларига қараса, боблари кўплиги, бир ҳадис қайта такрорланмаслиги ва ҳадисларнинг чиройли тартибда ёзилганлигини кўриб, ҳақийқатда у зотни ҳадис жамлашда ва китоб ёзишда қандай яхши йўл тутганларини билади. Бу китоб жуда машҳур бўлмаса ҳам, ўзига яраша обрў-эътибори бордир».

Абу Ҳасан Али Иброҳим ибн Салама айтадилар: «Имомнинг «Сунан» китоби 32 жуздан иборат бўлиб, унда 1500та боб бордир ва бу китоб 4341дан зиёд ҳадисни ўз ичига олгандир».

Бу зот ҳижратнинг 273 йили вафот этдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat