Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аммор ибн Ёсир

Шахс | 2265

Аммор ибн Ёсир ибн Омир аш-Шомий, куня­лари Абу Яқзон. Исломни биринчилардан бўлиб, оилалари билан қабул қилишган. Макка тоғларида мушриклар бу кишини ва оиласини азоблаётган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Эй Ёсир оиласи, сабр қилинглар. Албатта, сизларга ваъда берилган жой жаннатдир», деб дуо қилганлар.

Аммор розияллоҳу анҳунинг ота-онаси мана шу азоблар остида вафот қилишди. Оналари Исломдаги биринчи шаҳид мақомига мушарраф бўлдилар.

Аммор  ибн  Ёсир  бу  азоблардан  тилларига куфр  калимасини  олганларида  мусулмонлар «Аммор куфр сўзини айтди» деган хабар тарқатишади.

Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: 

«Аммор бошидан оёғигача иймон билан тўлдирилгандир», деб марҳамат қиладилар. Кейин мусулмонларнинг бу сўзларини рад қилган ҳолда Қуръондаги Наҳл сурасининг 106-ояти нозил бўлади.

Аммор ибн Ёсир мусулмонлар билан ҳижрат қилиб, Бадр, Уҳуд, Хандақ ва бошқа ҳамма жангларда аввалги сафда туриб, иштирок этдилар. У киши Исломдаги биринчи масжид бўлмиш Қубо масжидининг қурилишида ҳам иштирок этган соҳибийлардан бири эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Кимки Амморга тажовуз қилса, Аллоҳ унга тажовуз қилади. Кимки Амморга ғазаб қилса, Аллоҳ унга ғазаб қилади», деб айтганлар.

  Аммор ҳаммаси бўлиб 62та ҳадис ривоят қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амморни туғёнга тушган бир фирқа ўлдиради», деб башорат қилган эдилар. Дарҳақиқат, бу зот Сиффийн урушида Али розияллоҳу анҳу билан қатнашиб, шу жангда шаҳид бўлдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat