Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фазл ибн Аббос

Фазл ибн Аббос ибн Абдулмутталиб Ҳошимий ал-Қураший, кунялари Абу Абдуллоҳ бўлиб, паҳлавон ва ботир саҳобалардан бири эдилар. Оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос, оналари Умму Фазл Лубоба бинти Ҳорис бўлганлар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Фатҳ, Ҳунайн жангларида иштирок этдилар. 

Ҳажжатул Вадоъ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларига мингашганлари учун саҳобалар у кишига «мингашувчи» деб лақаб қўйишди.

Ҳаммаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 24та ҳадис ривоят қилдилар. 

Бу кишидан инилари Абдуллоҳ ва Қусам, Умму Фазлнинг қуллари Умайр, Абу Муаббад, Абу Ҳурайра, Сулаймон ибн Ясор, Шаъбий, Ато ибн Рабоҳ ва бошқалар ривоят қилдилар. Бу зот тўплаган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китоб­ларига киритганлар.

Фазл ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин мужоҳид бўлган ҳолда Шомга қараб йўл олдилар. Ҳижратнинг 13-йили Фаластинда «Ажнадий» жангида шаҳид бўлдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat