Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу

Бу зотнинг тўлиқ исмлари Муғийра ибн Шўъба ибн Абу Омир ибн Масъуд ибн Муаттиб ибн Молик ибн Каъб ибн Амр ибн Саъд ибн Авф ибн Қайсдир. 

Хандақ жанги бўлган йилда Исломга кирганлар. Ҳудайбия сулҳида иштирок этганлар. 

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида у киши Басрага волий қилиб та­йинланганлар. Сўнгра Куфага волий бўлганлар. 

Ҳазрати Усмон замонларида волийликдан бўшаб, Ямома, Шом фатҳларида иштирок этдилар. Кейинчалик Ярмук Қодисия ва Наҳованд жангларида қатнашдилар.

Муғийра ибн Шўъбадан саҳобалар Абу Амома Боҳилий, Масвар ибн Муҳрама, Қуррату ал-Мазнийлар, фарзандлари Урва, Ҳамза, Аққор, мавлолари Варрод, Масруқ, Қайс ибн Абу Ҳозим, Абу Воил ва бошқалар ҳадислар ривоят қилганлар.

У зот биринчи бўлиб Басрада девон – мирзахона ташкил қилган эдилар.

Муғийра ибн Шўъба ҳижратнинг 50-йилида Куфада вафот этдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat