Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдурраҳмон ибн Авф

Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳарий ал-Қураший, кунялари Абу Муҳаммад.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу воситаларида саккизинчи бўлиб Исломга кирган, Ҳабашистон ва Мадинага ҳижрат қилган, жаннатга киришларига башорат берилган ўнта саҳобийларнинг бири.

У киши Бадр, Уҳуд, Хандақ, Ризвон байъати ва бошқа бир қанча ғазотларда иштирок этган, Уҳуд жангида йигирма бир жойидан жароҳатланган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам воситаларида Саъд ибн Абу Робеъ билан исломий биродар бўлган, бадавлат ва саҳий саҳоба эдилар.

Бу зот кўп мол соҳиби эдилар. Бир куннинг ўзида ўттизта қул озод қилганликлари ва бир карвонни Аллоҳ йўлида эҳсон этганликлари тўғрисида китобларда ёзилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Абдурраҳмон ибн Авф осмонда ҳам, ерда ҳам аминлардандир», деб марҳамат қилганлар.

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 65та ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан Ибн Аббос, Ибн Умар, Жобир, Анас ибн Молик, Жубайр ибн Мутъим, Абу Салама, Мусъаб ибн Умайр, ўғиллари Иброҳим ва Хумайд ва тобеъ­инлардан бир нечалари ривоят қилганлар.

Абдурраҳмон ибн Авф ҳижратнинг 32-йили Мадинада вафот этдилар ва Бақиъ қабристонига дафн қилиндилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat