Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср сураси

Маккада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримага ҳам унинг биринчи ояти ном бўлиб қолган. «Аср» калимаси «замон», «юз йил», «умр», «Аср намози», «Аср намозининг вақти» каби маъноларни англатади. Аллоҳ таоло ушбу сурани аср билан қасам ичиб бошлаб, асрнинг аҳамиятли нарса эканига эътиборни жалб қилади.

Бу сура қисқа бўлишига қарамай, ўзида жуда кўп маъноларни жамлаган. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи: «Агар шу сурадан бошқа сура нозил бўлмаганда ҳам, одамларга кифоя қиларди», – деган эканлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши учрашиб қолсалар, «Вал-асри» сурасини бир-бирларига ўқиб бермасдан тарқалмас эканлар.

Бу сура башарият ҳаётига Ислом ирода қилган йўл-йўриқни ўз ичига олган. «Вал-асри» сурасининг бир ояти мусулмон умматининг сифатини, ҳақиқатини ва вазифасини баён қилади. Бу эса, ўз навбатида, Қуръоннинг мўъжизасидир.


Топ рейтинг www.uz Openstat