Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баййина сураси

Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.

 

Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи ояти охирида келган «баййина» сўзидан олингандир.

«Баййина» сўзи луғатда «баён қилувчи», «очиқ-ойдин ҳужжат» ва «далил» деган маъноларни билдиради. Ҳақни собит қилиш учун келтириладиган ашёвий далил баййинадир. Ушбу сурадаги «баййина» Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон нозил бўлишидан аввал оламни фисқ-фасод қоплаган, ҳамма диёнатлар ботил, бидъат, хурофотга тўлган эди. Аҳли китоб ҳам, мушриклар ҳам баробарига ақийдаси бузуқ кишиларга айланган эдилар.

Яҳудийлар мушрик арабларга «Бизнинг муқаддас китобимизда айтилишича, яқинда Аллоҳ араблардан бир Пайғамбар юборади, у ҳақ билан ҳукм қилади, адолат ўрнатади, биз унга эргашиб, сизларнинг устингиздан ғалаба қиламиз», – дейишарди. Мушриклар бўлса, «Ундай бўлса, Сиздан кўра биз унга яқинроқ бўламиз», – деб янги Пайғамбар келишини орзиқиб кутардилар.

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилиб юборганида эса барчалари у зотга қарши чиқдилар. Куфр қалбларини кўр қилди ва иймон йўлини тўсди.

Ушбу сураи карима мазкур ҳақиқатни баён қилиб келди.

Баййина сураси маккий суралардан бўлиб, у «Ламякун сураси ҳам дейилади. Бу сураи карима:

– Аҳли китобларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига нисбатан муносабатларини;

– Аллоҳ таолога ихлос ила ибодат қилиш масаласини;

– Охиратда кофиру мушриклар ва мўминларнинг оқибати қандай бўлиши масаласини баён қилади.

Сураи карима аҳли китоблар – яҳудий ва насороларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига бўлган муносабатларини баён қилиш ила бошланади.

Сўнгра иймоннинг муҳим унсурларидан бири бўлган амал – Аллоҳ таолога ихлос ила ибодат қилиш масаласи муолажа қилинади.

Суранинг охирида эса аҳли китоб ва мушриклар одамларнинг ёмонлари экани ҳамда уларнинг жаҳаннамга киришлари баён этилади.

Шунингдек, мўмин-мусулмонларнинг одамларнинг яхшиси эканликлари ва улар жаннатдан жой олишлари муқаррар экани таъкидланади.


Топ рейтинг www.uz Openstat