Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зориёт сураси

Маккада нозил бўлган. 60 оятдан иборат.

Бу сураи карима ўзига хос услубга ва нозил бўлиш шароитига эга. Унинг бошланишида Аллоҳ таоло тўрт нарса билан қасам ичади. Одатда, бу нарсалар, уларнинг ушбу оятларда зикр қилинаётган номлари танилган эмас. Шунинг ўзи ажойиб бир ҳолатни вужудга келтиради, ўқувчи ва эшитувчида сирлилик ва аҳамияти беқиёс бир ишнинг остонасида турганлик ҳиссини уйғотади. Бу сура Маккий суралардан бўлгани учун, ўзида уларнинг васфларини ва мақсадларини мужассамлаштирган. У Ислом ақийдаси асосларини баён қилади. Иймоннинг мустаҳкам бўлишини таъкидлайди. Шунингдек, ваҳий, пайғамбарлик, қиёматдаги ҳисоб-китоблар ҳақида сўз кетади.

Суранинг асосий мавзуси Аллоҳнинг ягоналиги, яратувчи, ризқ берувчи, борлиқдаги ҳар бир ишнинг тасарруфини қилувчи Зот экани тўғрисидадир. Шу билан бирга, ушбу сура Аллоҳнинг қудратига далолат берувчи баъзи нарсалар ҳақида ҳам сўз юритади.

Зориёт сурасида пайғамбарлар – Иброҳим, Лут, Мусо, Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳиссаломларнинг қиссалари жуда ҳам мухтасар ҳолда берилади. Бу билан ҳамма пайғамбарларнинг даъватлари бир бўлганига, яъни одамларга Аллоҳни танитиш, қалбларини Унинг ибодати учун поклаш эканига ишора қилинади.

Сураи карима инсонлару жинларнинг яратилишидан ҳақиқий мурод Аллоҳга ибодат қилиш эканини қатъий таъкидлаш ҳамда динсизларнинг охир-оқибат кўражак азоблари тўғрисидаги хабар билан тугалланади.


Топ рейтинг www.uz Openstat