Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон сураси

Мадинада нозил бўлган. 31 оятдан иборат.

Ушбу сура ўзининг биринчи оятида келган «инсон» сўзи билан номланиб қолган.

Бу сура Даҳр сураси ҳам дейилади. У Қуръони Каримнинг йигирма тўққизинчи порасидаги суралар ичида Мадинада нозил бўлган ёлғиз сурадир. Чунки йигирма тўққизинчи порадаги бошқа сураларнинг ҳаммаси Маккаи Мукаррамада нозил бўлгандир. Ундаги ояти карималарда охират ишлари зикр қилинади.

Сураи карима Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни Ўз қудрати билан яратганлиги, унга кўз, қулоқ каби аъзолар берганлиги ҳақидаги оятлар билан бошланади. Сўнгра Аллоҳ таоло охиратда жаннат аҳлига тайёрлаб қўйилган нозу неъматларнинг баёнини келтиради. Хўш, бундай иззат-ҳурматларга кимлар эришадилар? Бундай бахтга сазовор бандалар – бу дунёда Аллоҳ таолонинг ризолиги учун бева-бечора, фақиру мискинларга таом берган, мазлумнинг ҳолини сўраган, доимо яхшилик, хайрли ишлару тоат ибодат билан банд бўлганлардир. Уларнинг сифати ана шундай баён қилинади. Яхши бандалар сифатлангач, уларга бериладиган ажру савоблар, қиёмат куни улар оладиган фазлу карамлар баён қилинади.

Сурада фақат ва фақат жаннат аҳлига хос бўлган неъматлар бирма-бир санаб чиқилади. Масалан: емоқ, ичмоқ, кийиму либослар ва жаннат аҳлига хизматда бўлган ҳуру ғилмонлар ва ҳоказо.

Инсон сурасининг охирида Қуръони Карим ақлини ишлатган бандалар учун буюк бир эслатма экани, бошқа сураларда айтилган бўлса-да, яна бир бор зикр қилинади.


Топ рейтинг www.uz Openstat