Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ихлос сураси

Маккада нозил бўлган. 4 оятдан иборат.

Мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Бизга Роббингни сифатлаб бер, насабини баён қилиб бер», деганларида, Аллоҳ таолонинг Ўзи Ихлос сурасини нозил қилиб, жавоб берган.

Бу суранинг «Ихлос» деб номланганининг сабаби шуки, унда Аллоҳ таоло бандаларини фақат Ўзигагина ибодат қилишга, Ўзигагина юзланишга, ихлос қилишга ундагандир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади», – деганлар.

Чунки Қуръони Каримнинг асосий мақсади учга бўлинади:

а) Аллоҳнинг тавҳиди, ягоналиги исботи ва ақийдани тузатиш.

б) Ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган қиссалар.

в) Шариат ҳукмлари.

Ихлос сураси ушбу нарсаларнинг биринчи қисмини ўз ичига олган.

 


Топ рейтинг www.uz Openstat