Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мутоффифун сураси

Маккада нозил бўлган. 36 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи «Мутоффифун» ўзининг биринчи оятидан олингандир. «Мутоффифун» сўзини бизнинг тилимизга, ушбу сураи карима маъносини эътиборга олганда, «ўлчовдан уриб қолувчилар» деб таржима қилиш мумкин. «Мутоффифун» сўзининг асл ўзаги «тофиф» бўлиб, «озгина нарса» деган маънони англатади. Савдо, олди-берди пайтида ўлчовдан уриб қолувчи ҳам оз-оздан уриб қолади. Агар у ўлчовда кўп уриб қолса, харидор билиб қолиши мумкин.

Суранинг «Мутоффифун» – «ўлчовдан уриб қолувчилар» деб номланишидан ҳам унда ушбу қабиҳ ва ҳаром иш ҳақида сўз кетиши билиниб турибди.

Мутоффифун сураси Маккада, Ислом даъватининг дастлабки даврида нозил бўлганини эътиборга оладиган бўлсак, ўша даврдаги нозил бўлган оятларда иймон-эътиқод, тавҳид, қиёмат, жаннат, дўзах, Қуръон ва пайғамбарлик каби масалалар билан бир қаторда, баъзи бир ижтимоий муомалалар ҳам муолажа қилингани маълум бўлади.

Мутоффифун сураси бошқа маккий сураларга ўхшаб ақийда масаласини муолажа қилади.

Сурага асл исм қилиб олинган «ўлчовдан уриб қолиш» масаласи ҳам ақийда масаласи асосида муолажа қилинади. Тарозидан уриб қолувчилар охиратдан қўрқмаганлари учун шу ишни қилишда айбланадилар.

Сўнгра бадбахт фожирлар ва уларнинг қиёмат куни нималарга дучор бўлишлари васф этилади.

Кейин эса аброрлар ва уларнинг охиратдаги ҳоллари васф қилинади.

Сураи кариманинг хотимасида эса бу дунёда кофир ва фожирлар мўмин ва тақийлар (тақводорлар) устидан масхара қилиб кулишлари, охиратда эса ҳолат аксинча бўлиши эслатилади.


Топ рейтинг www.uz Openstat