Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мурсалот сураси

Маккада нозил бўлган. 50 оятдан иборат.

Ушбу сура ҳам ўзининг биринчи оятида келган «мурсалаат» («юборилганлар») сўзи ила номланади.

Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг амри билан фаришта Жаброил алайҳиссалом Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оятма-оят олиб тушган Мурсалот сураи каримасида ҳам қиёмат кунининг ҳақлиги, унинг азоблари, Аллоҳ таолонинг чексиз қудрат ва мўъжиза эгаси экани зикр қилинади.

Сура борлиқдаги баъзи ишларнинг тадбирини қилиб турувчи фаришталар билан қасам ичилган оятлар ила бошланади.

Ана шу оятларда Аллоҳ таолонинг вафот этган инсонни қайта тирилтиришдек буюк қудрати, гуноҳкорларнинг охиратдаги ҳолатлари, у ерда дучор бўладиган азоб-уқубатлари зикр этилади.

Гуноҳкорлар ҳақида сўз тугагандан сўнг, тақводор мўминлар ҳақида хабарлар келади. Аллоҳ таоло улар учун тайёрлаб қўйган ҳурмат ва эъзозларни яна бир бор эслатади.

Суранинг охирида эса кофирларнинг Аллоҳ таолога ибодат қилишдан бош тортишлари баён қилинади.


Топ рейтинг www.uz Openstat