Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сод сураси

Маккада нозил бўлган. 88 оятдан иборат.

Ушбу сураи карима ҳижо ҳарфи бўлмиш «сод» билан бошлангани учун шу номни олган. Унда асосан, ақийданинг энг марказий уч масаласи – тавҳид, ваҳий ва охиратдаги ҳисоб-китоб масалалари муолажа қилинади.

Сод сурасининг аввалида Қуръони Карим билан қасам ичилади. Қуръони Карим ҳақ Китоб экани, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақ пайғамбар эканликлари таъкидланади.

Сўнгра тавҳид хусусида ва уни мушриклар инкор этишлари ҳақида сўз кетади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларидан уларнинг ажабланганлари баён қилинади.

Кейин мушриклар учун эслатма сифатида аввал ўтган туғёнкорларнинг қилмишлари ва улар топган оқибатлар ҳақидаги хабарлар келтирилади.

Шу билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мухлис мўмин-мусулмонларга тасалли бўлсин учун, ўтган пайғамбарлардан Довуд алайҳиссалом ва у зотнинг ўғиллари Сулаймон алайҳиссалом ҳамда Айюб, Исҳоқ, Яъқуб, Исмоил ва Зулкифл алайҳимуссаломнинг қиссалари келтирилади.

Сод сурасида Аллоҳ таолонинг Биру Борлигига ва У Зотнинг чексиз қудратига далолат қилувчи махлуқотларга, улар бекорга яратилмаганига эътибор тортилади.

Сураи кариманинг ниҳоясида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий вазифалари нимадан иборат экани баён қилинади.


Топ рейтинг www.uz Openstat