Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тур сураси

Маккада нозил бўлган. 49 оятдан иборат.

Сураи кариманинг биринчи сўзи ўзига исм бўлиб қолган. Тур – Сийнаа ярим оролидаги Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан гаплашган тоғнинг исми.

Ўзга маккий суралар каби, бу сураи карима ҳам иймон асослари, пайғамбарлик, қайта тирилиш каби масалаларни муолажа қилади. Асосан, охират даҳшатлари, ундаги неъмат ва азоблар, бахтиёрларнинг ва бадбахтларнинг оқибати, борадиган жойлари, ҳақ ила ботил ўртасидаги кураш, Набий алайҳиссаломнинг шахслари ва рисолатлари ҳақида мушриклар қўзғаган шубҳалар ҳақида сўз кетади.

Суранинг аввалида ботилга ва мушриклар қўзғаган шубҳаларга қарши қаттиқ зарба берилади. Чунки улар қиёмат бўлишини инкор қилиб, унда жазо ва мукофотлар бўлишига ишонишмаган, Набий алайҳиссалом хабар берган азобларга масхара кўзи билан қарашган. Шунинг учун сура муқаддас нарсалар ила қасам ичиш билан бошланади ва аввалги сураларда кўриб ўтганимиздек, бу қасамлар қуйида катта аҳамиятли масала ҳақида сўз кетишидан дарак беради.

Сўнгра жиноятчиларни жаҳаннамга ҳайдаб бориш манзараси, у ердаги азоб-уқубатлар зикр қилиниб бўлиб, бевосита жаннатийларга ато этиладиган нозу неъматлар, роҳат-фароғат зикр қилинади.

Кейинги оятларда эса мушриклар Қуръон ва Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида қўзғаган ботил шубҳаларга шиддатли саволлар тариқасида раддия келади. Сўнгра ҳар қандай кофирни ҳам жим ва лол қолдирадиган учта савол берилади. Албатта, бу саволларга ҳеч ким жавоб бера олмайди. Ва, ниҳоят, ғофиллар яна қўрқинчли хабарлар билан огоҳлантирилиб, сурага хотима ясалади.


Топ рейтинг www.uz Openstat