Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фалақ сураси

Маккада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримага ўзининг биринчи оятидаги «фалақ» сўзи ном бўлиб қолган. «Фалақ» сўзи луғатда «ёриш» деган маънони билдиради. Бу сурада «фалақ» сўзи «субҳ», яъни «тонг» маъносида келган. Тонг кечани ёриб бошлангани учун шу ном билан ҳам аталади.

Бу сураи каримада Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ва мусулмонларни барча ёмонликлар, хавф-хатарлардан Ўзидан (Аллоҳдан) паноҳ тилашга ундайди. Аллоҳ таоло уларга Ўз ҳимоясини эълон қилади ва худди «Менинг ҳимоямга марҳамат, тинч-омон жойга марҳамат», дегандек бўлади.


Топ рейтинг www.uz Openstat