Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳужурот сураси

Мадинада нозил бўлган. 18 оятдан иборат.

«Ҳужурот» – «ҳужралар» деганидир. Суранинг ичидаги «...сени ҳужралар ортидан чақираётганлар...» оятидан олинган ушбу сўз сурага исм бўлиб қолган. Ҳужурот сураси ўн саккиз оятдан иборат бўлишига қарамай, унинг ичида ўн саккиз минг оламга татигулик маънолар бор. Зеро, ушбу сура шариат ва ақийдага оид улкан ҳақиқатларни ўз ичига олган. Бу сураи каримани уламоларимиз «Одоб ва ахлоқ сураси» деб ҳам атайдилар. Чунки Ҳужурот сурасида мўмин кишининг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан одоби, Набий алайҳиссаломга нисбатан одоби, ўзига нисбатан ва бошқаларга нисбатан одоби баён қилинган. Сураи карима аввалидан охиригача одоб масаласини атрофлича муолажа қилади.

Биринчи оятдаёқ Аллоҳ ва Расулдан, Қуръон ва Суннатдан аввал ўзича фикр ёки ҳукм айтмаслик одобига амр бўлади.

Кейин Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг ҳузурларида овозни баланд кўтармаслик одоби, Расули Акрам алайҳиссалом билан доимо камоли одоб ила муомала қилиш масаласи, фосиқ одам келтирган хабарни текшириб кўриш, шошма-шошарлик билан унга ишониб, бир иш қилиб қўймаслик ва кейин надомат чекиб юрмаслик, Набий алайҳиссаломга ўз фикрини мажбур қилиб ўтказмаслик, мўмин-мусулмонларнинг орасини ислоҳ қилиш, ҳаддидан ошиб, зулмкор бўлганларни, уруш қилиб бўлса ҳам, зулмдан қайтариш, ислоҳ қилиш жараёнида адолатли бўлиш, доимо мўмин-мусулмонларнинг дўст-биродарлиги йўлида ҳаракат қилиш, иймон аҳлини масхаралашдан, яхши кишилардан бадгумон бўлишдан тийилиш, кишиларга лақаб қўйиб, камситишдан, жосуслик қилишдан сақланиш, хусусан, ботил аҳллари фойдасига аҳли хайрлар кетидан жосуслик қилишни тарк этиш, ғийбатчиликни ташлаш, иймон аҳлини айблашдан, ҳасабу насаб, миллатчилик асосидаги ўзаро фахрланишдан воз кечиш, Ислом ва иймонни миннат қилишни тарк этиш каби зарур масалалар муолажа қилинади.


Топ рейтинг www.uz Openstat