Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳиҳи Бухорий

«Саҳиҳи Бухорий» китоби буюк ватандошимиз, муҳаддислар имоми, ҳадис илми олимларининг устози имом Бухорий қаламига мансубдир. У зотнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ Жўъфий ал‑Бухорийдир. 

Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий муҳаддислар имоми, ҳадис илми олимларининг устозидир. Имом Бухорий ҳижрий 194 (милодий 810) йили Бухорода туғилган. Етимликда ўсиб, тўққиз ёшда Қуръони каримни тўла ёд олди. Ҳадис эшитишни яхши кўрар, вояга етгунча етмиш минг ҳадисни ёд олган эди. Ўн олтига кирганида она-бола ҳаж сафарига жўнашади, Муҳаммад ҳадис ўрганиш мақсадида Маккада қолади. Кейин илм талабида Хуросон, Шом, Миср, Жазира ва Ҳижоз ўлкалари, Басра, Бағдод, Куфа каби шаҳарларда бўлади.

Имом Бухорий жами олти юз минг ҳадис тўплаб, шундан юз минг саҳиҳ, икки юз минг заиф ҳадисни ёд олган, буларни тўплашда мингдан ортиқ шайхларнинг ҳузурида бўлган. Ушбу ҳадислар ичидан саҳиҳларини аниқлаб, улар асосида ўзининг машҳур «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобини ўн олти йилда ёзиб тугатган. Ибн Ҳажарнинг ҳисоби бўйича, имом Бухорий ушбу тўпламга 7397 мингдан ортиқ саҳиҳ ҳадисни бобларга ажратиб, тартибли равишда жамлаган. У киши ҳар бир ҳадисни алоҳида ғусл қилиб, икки ракъат намоз ўқиб, кейин китобга қайд қилар эди.

Ўз даврининг атоқли уламоларидан имом Ҳоким айтади: «Бу дунё остин-устин қилиб юборилса ҳам, Бухорий каби ҳадис билувчи ва уни ёд олувчи одам топилмайди». Ражо ибн Муражжо эса: «Имом Бухорий Аллоҳнинг ерда юрувчи мўъжизаси эди», деган. У имом Муслим, Термизий, Насоий ва бошқаларга устоз бўлган. Бундан ташқари, Имомнинг «Ал-Муснад ал‑кабир», «Ат-Тарих ал‑кабир», «Ат-Тафсир ал‑кабир», «Ал-Ҳадис ан-Набавий», «Китобу асмои саҳоба», «Ат-Тарих ас-сағир», «Холқу афъоли ибод», «Зуафоус-сағир», «Ал-Адабу ал‑муфрад» ва бошқа йигирмадан ортиқ асарлари бор. 

Имом Бухорий ҳижрий 256 (милодий 870) йили Рамазон ҳайити кечаси вафот этиб, ҳайит куни дафн қилинди. У кишининг мақбаралари Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғида бўлиб, ҳозирда у жойда муҳташам ёдгорлик барпо қилинган.


Топ рейтинг www.uz Openstat