Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳиҳи Муслим

Бу асар имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ибн Вард ал‑Қушайрий ан-Найсобурий қаламига мансубдир. Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ атоқли ҳадис илми имомларидан, фазилати жиҳатидан «Саҳиҳул Бухорий»дан кейин турадиган «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламининг муаллифидир. Ҳижрий 206 (милодий 821) йили Нишопурнинг (Найсобур) Қушайр қишлоғида туғилган. Ироқ, Ҳижоз, Шом, Миср, Бухоро ва бошқа ўлкаларда бўлиб, машҳур уламолардан таълим олган. У ўзининг «Саҳиҳи Муслим» китобида уч юз минг ҳадис ичидан такрорсиз уч мингдан ортиқ, такрори билан етти мингдан зиёд саҳиҳ ҳадис жамлаган. Ушбу китоб «Олти саҳиҳ»нинг иккинчиси ҳисобланади. Абу Алий Нишопурий: «Осмоннинг остида Имом Муслимнинг китобидан саҳиҳроқ китоб йўқ», деган.

Имом Термизий имом Муслимдан таълим олиб, устоздан эшитган ҳадисларни ўз китобида ривоят қилиб келтирган. Бир мавзуга тегишли ҳадисларнинг барчасини дақиқлик, синчковлик билан китобнинг бир жойида келтиргани учун баъзи Мағриб уламолари «Саҳиҳи Муслим»ни «Саҳиҳи Бухорий»дан устун кўришган.

Имом Муслимнинг бундан ташқари «Ал-Жомиъ ал‑кабир алал-абвоб», «Китабу ал‑муснад ал‑кабир», «Китабу асмои ва куна», «Китабул-илал», «Китабу тамйиз», «Китабу машойихи Молик», «Китабу авҳомул муҳаддисийн», «Китабу табақоту ат-тобеъин» ва бошқа асарлари бор. 

Имом Муслим 261 (милодий 875) санада Нишопурда вафот этган ва шу жойга дафн қилинган.


Топ рейтинг www.uz Openstat