| # | Маълумот | Матни | 
|---|---|---|
| 1171 | зироъ | Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади. | 
| 947 | зажнон | Зажнон – Маккадан бир барид масофада жойлашган тоғнинг номи. Имом Замахшарийнинг айтишича, у билан Макка орасида йигирма беш мил масофа бор. 1 мил = 1848 метр. | 
| 889 | ҳилоб | Ҳилоб – битта туянинг сути сиғадиган ҳажмдаги идиш. | 
| 882 | соъ | Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга тўғри келади. Жумҳур давоми... | 
| 852 | хумус | Хумус – ўлжанинг бешдан бири. | 
| 851 | қийрот | Қийрот – миқдор ўлчови. Унинг миқдори турли ўлкаларда турлича бўлган. Масалан, маккаликларда қийрот динорнинг йигирма тўртдан бир улуши ҳисобланса, аксар юртларда йигирмадан бири бўлган. Аммо давоми... | 
| 654 | Увқийя | Кумуш пулнинг ўлчовидир. Бир увқийя қирқ дирҳамга тенг. Бир дирҳам 2,975 гр бўлиб, қирқ дирҳамнинг вазни 119 граммга тенг. Демак, кумуш пул икки юз дирҳамга етганида нисобга тенглашган бўлади. | 
| 653 | Завд | Завд – учтадан ўнтагача бўлган туялар тўпи. |