Ассалому алайкум! Аёл киши билан жамоат бўлиб намоз ўқиш жоизми? Масалан ўзимнинг аёлим билан. Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Ҳозирда тўйхоналарда бўлаётган тўйга яқин қариндош уруғлар таклиф қилса аёллар боришлиги жоизми жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Ёшлигимиздан ота-оналаримизда товуқ йили чаён йили каби гапларни эшитганмиз. Исломда бу ҳақида нима дейилади?
Ассалому алайкум! Азизлар, ёш келинлар тўйдан сўнг қайнота қайнона ва ҳаказоларга «салом» солади, шу иш тўғрими?
Ассалому алайкум! Уйланган йигит келин билан қандай муомалада бўлиши ва никоҳ кечасида қандай шукрона намоз ўқиши ҳақида ва нима деб ният қилиш кераклигини қаердан топсам бўлади?
Ассалому алайкум! Қиз фарзанд сақлаб олса мeнга номаҳрам бўладими?
Ассалому алайкум! Устозлар, мeн аёлимга жаҳл устида “жавобинг ўзинг билан” дeб юбордим. Талок ниятимда йўқ эди. Шу ҳолатда талоқ тушадими?