Ассалому алайкум! Устозлар, маййит учун 52 маросимини қилиш шариатда борми? Бир илмли одам 52-куни маййитнинг бўғимлари ёрилади, шунинг учун эҳсон бериш керак деди. Шу ростми?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, инсонни сочини коса-товоқларга алмаштирса ёки сотса бўладими? Бизни вилоятда уйлардан келиб соч йиғиштириб кетишади, у сочларни парик яна нималаргадир ишлатишар экан.
Ассалому алайкум! Кишининг ҳаётидаги тўсиқ ва бахтсизликларига бошқа бировнинг ёмон ниятда ўқитиши сабаб бўлиши мумкинми? Қайтарма қилиш нима дeгани, уни ким қилади?